2021-йил 17-май куни, Тахиатош тумани Ахборот-кутубхона марказининг, Ахборот-коммуникация технологияси ва рақамлаштириш хизмати раҳбари М.Кадиров томонидан, туман марказига 12 км узоқликда жойлашган, Сарайкўл ОФЙ худудидаги, Халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли умумтаълим мактаби биносида китобхон ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувга, маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари М.Курбанов, мактаб кутубхоначиси О.Рахмановалар иштирок этди.
М.Кадиров томонидан, кутубхона манзили, жойлашган ери туғрисида маълумотлар бериб, китобхон ёшларнинг кутубхонага келиб китоб олиб ўқиш имкониятин ҳисобга олиб, кутубхонанинг телеграм каналлари ва Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг natlib.uz сайти ва ziyo.uz дарсликлардан uzedu.uz сайтлари туғрисида маълумотлар берилиб, электрон китоблардан фойдаланиш тартиби туғрисида айтиб ўтди.
Шунинг билан бирга, ёшлар билан китобхонлик маданияти туғрисида суҳбат ўтказилиб, ёшларнинг фикр ва истаклари тингланди. Ундан сўнг, ҳар бир ёш узларининг ўқиган китоблари туғрисида айтиб берди.
М.Кадиров ўз навбатида, М.Нызановнинг “Қарақалпақлар” китоби туғрисида маълумот бериб, бунда, қорақалпоқларнинг келиб чиқиши, тарихи, ўтмишдаги турмуш тарзи, дастурлари, ўтган аср шоирлари, нақл-мақоллар буйича ёзилганлиги туғрисида айтиб ўтиб, ушбу китобни китобхон ёшларга ўкишини тавсия этиб, ўз навбатида ёшлар ҳам ушбу китобнинг ўқилиш натижасида викториналиқ савол-жавоб ўтказилишини таклиф этиб бир овоздан мақулланди ва ўтказилиш вақти белгилаб олинди.


2020 - 2026© Тақыятас районы Мәлимлеме-китапхана орайы