2021-йилнинг 11-октябрь куни, Тахиатош тумани Ахборот – кутубхона маркази томонидан 11–октябрь «Халқаро қизлар куни» муносабати билан кутубхонамизда “Энг кўп китоб ўқиган қизлар” беллашуви бўлиб ўтди ва Халқ таълим бўлимига қарашли мактаблардан ёш китобхон қизлар қатнашди.

Бунда, кутубхона директори Н. Султанова 11–октябрь «Халқаро қизлар куни» билан табриклаб, китобхон қизларимизга ўзининг самимий фикр ва таклифларини билдириб, иштирокчиларга омадлар тилади. Ундан сўнг, беллашув тартиб ва қоидалари таништирилиб, иштирокчилар ўзларининг севиб ўқиган асарлари бўйича айтиб берди. Ҳар бир ёш китобхон қизларимиз ўзининг нутқ равонлиги, сўзга чечанлиги, асар мазмунин иштирокчиларга тўлиқ етказиб бериш жиҳатидан ажралиб турар эди. Шундай қизларимиз бугунги беллашувда ғолиб деб топилиб,
улардан:
1-ўрин: Сабурова Адолатхон 2-мактабнинг 7-гсинф ўқувчиси.
2-ўрин: Халбаева Манзура 6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.
3-ўрин:Каримова Дилфуза 6-мактабнинг 7-гсинф ўқувчилари белгиланган ўринларни эгаллаб, ғолиб деб топилди ва уларни тақдирлаш маъросими туманимиздаги 7-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтиб, туман Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими томонидан фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

2020 - 2026© Тақыятас районы Мәлимлеме-китапхана орайы