Бугун, 2022-йилнинг 11-октябрь куни Тахиатош тумани Ахборот-кутубхона марказининг Маълумот-библиография хизмати мутахассиси Д.Утемуратова ва абонемент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизмати мутахасиси Юсупова Бибисаралар иштирокида туманимиздаги “Найманкўл” ОФЙ худудидаги Халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумтаълим мактабида туман кутубхонаси томонидан “Келинг танишамиз, бизда янги адабиётлар” мавзусида киитоблар кўргазмаси ташкиллаштирилди. Бунда, ушбу йил опенбюджетга қўйилган маблағни китобхонларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида олинганлиги, бугунги кунда ушбу китобларга техник ишлов берилиб, китобхонларга таништиришдан иборат эканлиги такидлаб ўтилди. Ушбу мактабнинг кутубхоначиси Жангабаева Амангул туман кутубхонаси томонидан намойиш этилган китобларнинг на қадар мазмунли ва қизиқарли эканлиги, бундай китобларнинг туман кутубхонасида мавжуд эканлиги кўпчилик ёшларнинг диққат марказида бўлиши айтиб ўтилди. Шунинг билан бирга, рус тили адабиёти ўқутувчиси Ўразбаев Олимжон китобга ёшларни қизиқтириш кераклиги, бунда тарғибот-ташвиқот ишларининг макаммал даражада олиб борилиши бўйича ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди ва электрон китобларнинг ўрни , китоб ўқишнинг самарали усуллари эканлиги вақтни тежашда энг қулай варианлардан бири эканлигини айтиб ўтди ва кутубхона ходимлари томонидан https://t.me/taqiyatasmko ва https://t.me/taqiyatas_online_kitapxana телеграм канал ва группалари мавжуд эканлиги, кутубхонада дарслик китоблар бўлмаслиги фақат илмий, сиёсий ва адабий китоблар мавжудлиги бугунги китобхон ёшларга тушунчалар бериб ўтилди.Китоблар кўргазмасига иштирок этган ёшлар туман кутубхонасига бориб, ўзларига манзур бўлган китобларни олиб ўқишларини билдирди ва туман кутубхона жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдирди. Бундан ташқари, ушбу мактабнинг 8-синф ўкувчилари иштирокида баъдий ва адабий китоблардан савол-жавоблар ўтказилди. Савол-жавоб мазмунли ва қизиқарли тарзда якунланди.

2020 - 2026© Тақыятас районы Мәлимлеме-китапхана орайы