Бугинги кунда туманимизда китоб ўқийдиганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда, кутубхонамизга бугинги кунда 7 ёшдан 70 ёшга қадар ёшлар ва нуронийлар кутубхонамизга аъзо бўлиб, китоб ўқиб келмоқда. Шулар билан бир қаторда, кархона ва ташкилотлардан ишловчи ходимлар ҳам кутубхонамиздан китоблар олиб ўқиб келмоқда.
Бунда, кутубхона ходимларининг китоб мутолаасини тарғиб қилишда тарғибот-ташвиқот ишларининг кенг кўламда олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, бугин, 24 апрель куни Тахиатош тумани Ички Ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида, маънавият ва маърифат куни муносабити билан, кутубхонанинг ахборот-коммуникация технологияси ва рақамлаштириш хизмати раҳбари М.Кадиров ва абонементлар ва файдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизмаси ходими Д.Халбаевалар, касб-ҳунар мактабининг ахборот-кутубхона маркази кутубхоначиси М.Бабажановалар томонидан янги келган китоблар кўргазмаси ташкиллаштирилди.
Китоблар кўргазмасида, туман Ички Ишлар бўлими ўринбосари майор Б.Бахиятдинов, кадрлар гуруҳи катта инспектори капитан М.Баймуратовлар ўзларининг китоб мутолааси бўйича ўзларининг самимий фикрларини баён қилди.
Шундан сўнг, касб-ҳунар мактаби кутубхоначиси М.Бабажанова томонидан, барча вилоятларнинг тарихий обидалар китоби, С.Ашуров муаллифидаги “Март ўғлонлар номи барҳаёт” китобидаги ички ишлар ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг ватанни кўриқлашдаги кўрсатган жасоратлари туғрисида ёзилганлиги айтилиб, Д.Халбаева томонидан, рус ёзувчиси Исай Калашниковнинг “Шавқатсиз аср”китоби ҳақида маълумот бериб ўтди. Бунда, китобнинг бош қаҳрамони дунёни титратган жаҳонгирлар ичида Чингизхон аталмиш саркарда бўлганлиги, асрлардан буён кишиларнинг тилидан тилига ҳикоя ва ривоятлардан, афсоналардан кўчиб келишини, асарни Муслимбек Йўлдошев таржимасида ёзилганлиги, чин маънода “Шавқатсиз аср” дея эътироф этилганлиги, шу билан бир қаторда, мазкур асар бизга ватанимиз тарихининг қаҳрамонликларга бой даври билан танишиш имконини бериши айтилиб ўтилди.

М.Кадиров кутубхона томонидан ишлаб чиқилган QR-кодли электрон китоблар билан таништирилиб, китобларнинг кодларин яратиш тартиби билан кўргазмали усуллардан фойдаланган ҳолда https://t.me/taqiyatas_online_kitapxana, https://t.me/taqiyatasmko телеграм канали ва группасидаги электрон китоблардан тушинтириш ишлари олиб борилди.

2020 - 2026© Тақыятас районы Мәлимлеме-китапхана орайы