Тақыятас районы
Мәлимлеме-китапхана орайы

“Ўзбек тили байрам куни” муносабати билан салтанатли байрам кечаси ташкиллаштирилди.

Жорий йилнинг 20-октябрь куни Тахиатош тумани 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 21-октябрь “Ўзбек тили байрам куни” муносабати билан салтанатли байрам кечаси ташкиллаштирилди. Байрам кечасини туман ҳокими ўринбосари X.Таумуратов очиб бериб байрам билан барчани табриклаб ўтди.

Туман ҳокими маслаҳатчиси Б.Пердебаева “Ўзбек тили-миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” номли нутқи билан қатнашди. Тадбирда туман Ахборот-кутубхона маркази томонидан янги нашр этилган китоблар кўргазмаси ташкиллаштирилди.

Туман миқёсида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият маърифат маркази туман бўлими ва “Нуроний” жамғармаси бўлими томонидан ойлик доирасида ўтказилган тадбирлар ва мусобақаларда фаол иштироки учун бир неча ходимларига фахрий ёрлиқлари ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.Тадбир давомида туман Маданият бўлими ва 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан концерт дастури ижро этилди.