Тақыятас районы
Мәлимлеме-китапхана орайы

Кутубхона ходимлари «Ўз шаҳрингни яёв кезиб ўт» марафони асосида туман Маданият бўлимига қарашли музейга борди.

«Ўз шаҳрингни яёв кезиб ўт» марафони.

          Бугун, 2021-йилнинг 13-июль куни, лойиҳанинг иккинчи босқичи тарихий маълумотлар билан танишиш бўлди. Бунда, Кутубхона ходимлари  «Ўз шаҳрингни яёв кезиб ўт» марафони асосида  туман Маданият бўлимига қарашли музейга борди.

Ушбу музей, 2009-йил 6-сентябрь куни ташкил этилган бўлиб, 6 та бўлимдан иборат.

  1. “Ел хызметинде” бўлими.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикасига таниқли бўлган раҳбарлар расмлари, туманимизга меҳнати синган инсонлар, қорақалпоқ илмининг ва адабиётининг ажойиб вакиллари, Эл оғаси К.Камаловнинг меҳнат йўли бўйича;

  1. “Этнография” бўлими.

Қорақалпоқ ва ўзбек халқининг XIX-XX асрдаги миллий кийимлар, қадимий миллий либослар, тақинчоқлар,  меҳнат қуроллари;

  1. “Миллий идея” хонаси.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Презденти И.А.Каримовнинг хотирасига бағишланган, унда И.А.Каримовнинг асарлари ва меҳнат йўли;

  1. “Археология”  бўлими.

2018-йил апрель ойида “Кенегес” авул фуқаролар йиғини худудидан топилган қадимий калъа, 1800-2000-йилларга бориб тақаладиган тарихий ёдгорликларнинг археолог топилмалар қолдиқлари;

  1. “Билимлендириў” бўлими.

Бунда, музей асосчиси ХТБ га қарашли 4-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Аралбай Нуржановнинг ҳурматига бағишланган эсталик;

  1. ХТБ га қарашли 4-умумтаълим мактабининг тарихига бағишланган бўлим.

Ушбу, бўлимда мактабнинг ўтган кунги ва ҳозирги даврдаги фидоий инсонларнинг расмлари ўрин олган.

         Музейдаги археология  бўлимдаги тарихий манба тўғрисида маълумот.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани худудидан 2000 йиллик тарихга эга Кушон империяси даврига оид қалъа қолдиқлари топилган. Шу вақтлари шу ерда таниқли археолог олим Ўзбекистон Қаҳромони, Ғайратдин Хўжаниязов рахбарлигида вақтинчалик археологик ишлар олиб борилган. Қорақалпоғистонда чин маънода археология ишлари ўтган асрнинг 36-37-йиллари бошлаган бўлса шу кунгача Тахиатош тумани ҳеч бир археологнинг назарига тушмаган. Сабаби бу ерда кўзга кўриниб турган деворлар ёки калъа қолдиқлари бўлмаган. Туман ҳокимининг илтимосига биноан бу ерда вақтинчалик археологик ишларни олиб бордик ва бу ердан ёши 1800-2000-йилларга бориб тақаладиган тарихий ёдгорликларни топдик дейилади археолог Ғ.Жуманиязов томонидан. “Кенегес “авул фуқаролар йиғини худудидан топилган қадимий қалъа маҳаллий аҳолини ҳам бефарқ қолдирмаган. У ердан топилган эсталиклар туман ХТБ га қарашли 4-умумтаълим мактаби музейига топширилган.  Мазкур музей 2010-йилда мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Аралбай Нуржановнинг ташаббуси ҳамда директори Г.Изтлеўованинг қўллаб-куватлаши билан ташкил этилганди. (бугунги кунда ушбу музей туман Маданият бўлимига қарашли) Ҳозирда бу ерда 1500 дан зиёд экспанот сақланмокда. Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ўрта аср ёзма манбаларида Миздахкон (хозирги Хужайли тумани маркази) ўзининг худуди ва аҳоли сони буйича Қият ва жанубий Орол буйидаги 3-шаҳар эканлиги қайд этилади. Миздахкон худудида 1200 овул- шаҳар бўлган. Бизнингча шулардан бири ҳозирги Тахиатош тумани худудида бўлган бўлса керак. Чунки, Тахиатош шаҳри кадимий шаҳар қурилишига эга бўлган ҳудудда барпо этилган. Унга, 2000-йили шаҳар ҳудудидан топилган (Кетмончи бобо мозори) эрамизнинг II-IV, VII-IX, X-XIV-асрларга оид буюмлар мисол бўла олади. 2012-йили тоғ бошидаги Кетмончи 2 мозори ёнида ўрта асрларга оид минора қолдиқлари ҳам аниқланган экан. Тарихий манбалардан ўрта асрлардаги карвон йулининг бир қисми Бухоро -Варахша -Кизилкум – Шорахон (Тўрткул )-Кат (Беруний -Шаббос)-Нузкат -Ванхон-Нукбог-Миздахкон (Хўжайли)- Гурганж (Кўхна Урганч) йўналишида ўлкамиз худудидан ўтгани маълум. Олимларнинг фикрича,  Нук боғ (Тоза боғ) Тахиатош тумани худудига тўғри келиши мумкин экан. Албатта, буни ҳали вақт кўрсатади -деган F. Хужаниязов. Эслатиб ўтамиз, Тахиатош тумани худудидан XII-XIII аср XX га оид буюмлар қолдиғи топилганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берилган. Энди Тахиатошнинг ёши фақат минг йилликлар билан эмас балки 2000 йил ва ундан ҳам узоқроқ вақтлар билан ўлчаниши мумкин.