Тақыятас районы
Мәлимлеме-китапхана орайы

«Сарайкўл» ОФЙ худудидаги китобхон ёшларнинг иштирокида Х.Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» китоби бўйича танлов ўтказилди.

Бундан аввал, 23-апрель куни Тахиатош тумани Ахборот-кутубхона маркази ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Тахиатош туман бўлинмаси билан ҳамкорликда, «Сарайкўл» ОФЙ худудидаги, 20-сонли мактабда китобхон ёшларнинг иштирокида, китобхонликни тарғиб қилиш максадида давра суҳбати ўтказилиб, Х.Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» китоби бўйича танлов ўтказилиши белгилаб олинган эди.
Шу сабабли, бугун, 2021-йилнинг 19-май куни, туманимиздаги ушбу 20-сонли мактаб биносида китобхон ёшларнинг иштирокида Тахиатош тумани Ахборот-кутубхона марказининг Маълумот-библиография хизмати раҳбари Ж.Кадырбаева томонидан Х.Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» китоби бўйича танлов ўтказилди. Танловда, мактаб кутубхоначиси Г.Нуржанова иштирок этди.
Ж.Кадырбаева танлов тартиби, унга қуйиладиган баллар туғрисида айтиб ўтди.
Ўндан сўнг, танлов бошланиб, ҳар бир иштирокчига жами 4 та саволдан иборат бўлган вариантлар ўкувчилар томонидан танлаб олиниб, танлаб олинган вариантлардаги саволларга кетма-кетлик билан жавоблар қайтарилиб, шуларнинг ичидан барча саволларга туғри ва аниқ жавоб берген иштирокчиларга 1,2,3-ўринлар белгилаб берилди.
Шулардан: 1-ўринни: 9-синф ўкувчиси Базарбаева Гулендам
2-ўринни: 8- синф ўкувчиси Какишева Гулзада
3-ўринни: 9-синф ўқувчиси Мурадова Мержанлар белгиланган ўринни эгаллашга мияссар бўлди. Ғолиб ва иштирокчиларга фаҳрий ёрлиқлари ва эсталик учун китоблар савға этиб берилди.

Ушбу танловни ташкиллаштиришда амалий ёрдам берган 20-сонли умумтаълим мактаби кутубхоначиси Гузел Нуржановага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.