Тақыятас районы
Мәлимлеме-китапхана орайы

Қорақалпоғистон ёзувчилар уйишмасининг аъзоси, шоир Ж.Нуриллаев билан учрашув ташкиллаштирилди.

2021-йилнинг 10-май куни Тахиатош тумани Ахборот-кутубхона марказининг, Ахборот-коммуникация технологияси ва рақамлаштириш хизмати томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли 4-сонли умумтаълим мактаби биносида «Султоннинг сўнгги куни ёки Амир Соҳибқирон ва Тўхтомишхон билан Едиге ботир» (қорақалпоқ тилига таржимаси), «Елим деп еӊиреген азамат еди», «Ўатан ана-теберик», «Сумалак» ва бошқа да китобларининг муаллифи, ёзувчилар уйишмасининг аъзоси, таржимон, шоир Жолдасбай Нуриллаев билан, ёш китобхон ёшларнинг иштирокида учрашув ташкиллаштирилди.
Учрашувга, мактабнинг маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари Ш.Сатимова ва М.Алламбергеновалар, мактаб кутубхоначилари З.Уринбаева, Н.Палўанбаевалар, туман Ахборот-кутубхона марказининг, Ахборот-коммуникация технологияси ва рақамлаштириш хизмати рахбари М.Кадировлар иштирок этди.
Учрашувда, М.Кадиров томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019-йил 7-июнь кунги ПҚ-4354-сонли Ўзбекистон Республикаси аҳолисига Ахборот-кутубхона хизматини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларда Ахборот-кутубхона марказлари (Мәлимлеме-китапхана орайы) ташкиллаштирилганлиги ва ушбу қарорнинг мазмун моҳияти туғрисида айтиб ўтди.
Шунинг билан бирга шоир Ж,Нуриллаев ўзининг ҳаёт йўли, амалга оширган ишлари, ўзининг муаллифи асосида нашрдан чиқарилган китоблари туғрисида, келажакда ёш шоир ва шоираларди тарбиялашда амалга оширилиши лозим бўлган мақсадлари туғрисида айтиб ўтди.
Ундан сунг, китобга меҳр куйган ёшларимиз, Ж.Нуриллаевнинг ёзган шъерларидан ўқиб берди ва ёш китобхонлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, учрашув мазмунли ва қизиқарли бўлиб ўтди.