Тақыятас районы
Мәлимлеме-китапхана орайы

Тахиатош тумани «Найманкөл» ОФЙ, худудидаги, «Аймурат» авулидаги китобхон ёшларнинг иштирокида Ғуфур Ғуломнинг «Шум бола» китоби бўйича танлов ўтказилди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, забардаст адиб Ғафур Ғулом ўнлаб ҳикоялар, қиссалар, шеърлар муаллифидир. У, ўз асарларида инсонлардаги маънавий-ахлоқий фазилатлари ардоқлашга, меҳр-оқибатни улуғлашга, бази иллатларни юмор тарзида тасвирлашга интилган.
«Шум бола» қиссасидаги воқеалар салкам бир аср аввалги ҳаётни акс эттирган бўлса-да, ҳали-ҳанус китобхонларнинг севимли асарига айланиб келмоқда.
Шу боис, бугун, 21-май куни, Тахиатош тумани Ахборот-кутубхона маркази томонидан, Тахиатош тумани «Найманкөл» ОФЙ, худудидаги, «Аймурат» авулидаги китобхон ёшларнинг иштирокида Ғуфур Ғуломнинг «Шум бола» китоби бўйича танлов ўтказилди.
Танловга, туман 12-сонли умумтаълим мактаби кутубхоначиси К.Гелдиев, Ахборот-коммуникация технологияси ва рақамлаштириш хизмати рахбари М.Кадиров, Абонементлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизмати мутахассиси Д.Халбаева ва китобхон ёшлар иштирок этди.
Танловда, М.Кадиров томонидан, адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатиши, бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш кераклиги, аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитлар яратилганлиги айтилиб, шунинг билан бирга, танлов тартиби, унга қўйиладиган баллар тўғрисида айтиб ўтди.
Д.Халбаева томонидан Ғ.Ғуломнинг «Шум бола» китобидаги қизиқарли воқеалар, бу қисса бўйича кино фильм яратилганлиги тўғрисида айтиб берди.
Ундан сўнг, танлов бошланиб, ҳар бир иштирокчига жами 5 та саволдан иборат бўлган вариантлар ўкувчилар томонидан танлаб олиниб, танлаб олинган вариантлардаги саволларга кетма-кетлик билан жавоблар қайтарилиб, шуларнинг ичидан барча саволларга тўғри ва аниқ жавоб берган иштирокчиларга 1,2,3-ўринлар белгилаб берилди.
Шулардан: 1-ўринни: 7-синф ўкувчиси Араздурдиев Сердар
2-ўринни: 8- синф ўкувчиси Халбаева Жасмина
3-ўринни: 7-синф ўкувчиси Клычова Нургул белгиланган ўринни ғолиб бўлиб эгаллади. Ғолибларга ва иштирокчиларга фаҳрий ёрлиқлар, эсталик учун китоблар совға этиб берилди.