Тақыятас районы
Мәлимлеме-китапхана орайы

2022-йилнинг 31-октябрь куни Тахиатош тумани 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Тахиатош тумани Ахборот – кутубхона маркази томонидан “ИНФОЛИБ Ўзбекистон – 2022” XI миллий Ахборот кутубхона ҳафталигининг очилиш маъросими бўлиб ўтди.

2022-йилнинг 31-октябрь куни Тахиатош тумани 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Тахиатош тумани Ахборот – кутубхона маркази томонидан “ИНФОЛИБ Ўзбекистон – 2022” XI миллий Ахборот кутубхона ҳафталигининг очилиш маъросими бўлиб ўтди. ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТАН-2021” XI миллий Ахборот кутубхона ҳафталигининг ўтказишдан асосий мақсад республикада ахборот-кутубхона соҳасини янада ривожлантириш, аҳолини ахборот манбаси, олиш шакллари ва усулларидан хабардор қилиш, фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш, китобхонликни тарғиб қилиш, китобхонлик кўламини кенгайтиришдан, аҳолининг билим даражасини оширишга қаратилган тадбирлар орқали аҳолининг кутубхоналарга қизиқишини оширишдан иборат. Бугунги тадбирга, туман ҳокими ўринбосари Х.Таўмуратов, Тажрибали телерадио журналист “Тахиатош хабарлари” газетаси редактори “Нурли жол” газетаси Қорақолпоғистон Республикаси бўйича махсус мухбир Тлеухан Шамекова, Халқ Таълими бўлими дарсликлари бўйича методист Бибируза Кемалова ва барча мактаб кутубхоначилари, туман  Маданият бўлими, Ижодий – маданий ишлари бўйича тарғиботчилари, китобхон ёшлар фаол иштирок этди.   Очилиш маъросимини Халқ Таълими бўлими дарсликлари бўйича методист Бибируза Кемалова бугунги кунда туманимизда туман Ахборот-кутубхона маркази билан бир қанча китобхонлик тадбирлар, байрамлар ҳамкорликда амалга оширилиб келаётганлигин такидлади. Туман ёшлари китоб ўқишда ва китоб ўқишга қизиқтиришда шундай ҳафталикларнинг ўтказилиши, ёзувчи ва шоирлар билан мулоқат қилиши, ёшларнинг китоб ўқишга анча ўзининг самарали натижасин беришин айтиб ҳаммани ИНФОЛИБ УЗБЕКИСТАН-2021” XI миллий Ахборот кутубхона ҳафталигининг очилиш маросими  билан табриклади.  Шунинг билан бирга, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар шоири ва ёзувчиси “Қорақолпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган журналист” Ёқуббой Ажимов ва Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Қорақолпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган журналист” Жолдасбай Нуриллаевларга сўз навбати берилди.  Ёқипбой Ажимов бугунги ҳафталикнинг на қадар  жуда муҳим эканлигини, бу борада кутубхоначилар ва китобхон ёшларни бирлаштириш кераклигин айтиб, ўзининг болаларга бағишланган ўз қаламига мансуб шеърларидани ўқиб бериб китобхон ёшларни  баҳраманд этди. Туманимизнинг бугунги кунда ёшларни тарбиялашда ва уларга устозлик қилиб калаётган нуронийимиз “Қорақолпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган журналист” Жолдасбай Нуриллаев муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилатёган эътибори ва ғахорлиги, бунда ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш учун “Ёш китобхонлар” танловининг жорий эътилганлиги, бунда ёшларнинг китоб ўқувчиларнинг сони ортаётганлигин айтиб ўтди ва ўзининг ёзган шеърларидан ўқиб берди.  Тадир давомида, Ёқуббой Ажимов ва Жолдасбай Нуриллаевларга китобхон ёшларимиз томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар берилди ва туман №7 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан куй қушиқлар ижро этилди ва туман Халқ таълими бўлимига қарашли 6-сонли мактаб ўқувчилари томонидан “Қирқ қиз” достонидан саҳна кўринишидан парча ижро этилди.Тадбир сўнгида, Абонемент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизмати мутахасиси Д.Халбаева ушбу ҳафта давомида ўтказиладиган бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар: семинарлар, давра суҳбатлари, китоб тақдимотлари, кўрик-танловлар, маҳорат сабоқлари, китоб кўргазмалари режалаштирилганлиги ҳақида айтиб ўтиб, бугунги меҳмонларга келган ташрифи учун ўз миннатдорчилигини билдирди.